Валюта курслари 03/11/2025
$1 – 12005.09
UZS – -0.17%
€1 – 13898.29
UZS – -0.51%
₽1 – 148.56
UZS – -0.54%
Қидириш
Ўзбекистон Қобул ярмаркасида миллий стендини тақдим этади

Ўзбекистон Қобул ярмаркасида миллий стендини тақдим этади

Ўзбекистон Қобул ярмаркасида миллий стендини тақдим этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17–23 ноябрь кунлари Кобул шаҳрида “Имом Абу Ҳанифа номидаги 4-миллий ва халқаро кўргазма ҳамда савдо ярмаркаси” бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон “Made in Uzbekistan” миллий стенди билан фаол иштирок этиши режалаштирилмоқда.

Кўргазма Афғонистон ҳукумати, Савдо ва саноат вазирлиги ҳамда Савдо ва инвестиция палатаси ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Тадбирда 5 000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий корхоналар иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазма озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, энергетика, қурилиш, транспорт ва логистика, гигиена, соғлиқни сақлаш, туризм, тўқимачилик ҳамда бошқа кўплаб соҳалар қамраб олинади.

Кўргазма доирасида B2B учрашувлар ва ҳамкорлик музокаралари ташкил этилиб, тадбиркорлар учун янги бозорларга чиқиш ва стратегик шериклар топиш имконияти яратилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг