Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги турк мутахассислари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги турк мутахассислари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги турк мутахассислари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи Жамолиддин Бабаханов Туркия Республикасидан ташриф буюрган Туркий дунё муҳандислари ва меъморлари иттифоқи вакилларини қабул қилди.

Учрашув самимий ва конструктив руҳда ўтиб, аграр соҳада ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида, аввало, аграр таълимни ривожлантириш, мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда илмий-амалий тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, пахтачилик тармоғини модернизация қилиш, пахта етиштириш самарадорлигини ошириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида инновацион ёндашувларни кенг қўллаш йўналишлари кўриб чиқилди.

Томонлар, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий суғориш тизимларини барпо этиш, ер унумдорлигини ошириш ва экологик барқарор технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Бу йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, технологик тажриба алмашиш ҳамда инвестиция имкониятларини кенгайтириш муҳим экани таъкидланди.

Учрашув якунида аграр соҳада ҳамкорликни изчил давом эттириш, қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида қатор учрашув ва музокараларни ташкил этиш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг