Валюта курслари 22/01/2026
$1 – 12122.07
UZS – 0.4%
€1 – 14187.67
UZS – 0.21%
₽1 – 156.39
UZS – 0.79%
Қидириш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Orascom билан шакар ишлаб чиқаришга инвестицияларни муҳокама қилди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Orascom билан шакар ишлаб чиқаришга инвестицияларни муҳокама қилди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Orascom билан шакар ишлаб чиқаришга инвестицияларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Миср Араб Республикасининг йирик инвестиция компанияларидан бири — “Orascom Investment (Nile Sugar)” компанияси бош ижрочи директори Эмад Фарид билан учрашди.

Мулоқотда мамлакатимизда амалга оширилаётган йирик агроинвестицион лойиҳалардан бири — қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш лойиҳасининг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида лойиҳа доирасида бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар, мавжуд имкониятлар таҳлил қилинди. Томонлар қанд лавлаги етиштириш, уни чуқур қайта ишлаш ва шакар ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этиш, ишлаб чиқариш занжирини тўлиқ шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Лойиҳанинг белгиланган муддатларда ва юқори самарадорлик билан амалга оширилиши учун кейинги босқичларда бажарилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Лойиҳа доирасида юзага келаётган масалалар ва уларнинг ечимлари юзасидан таклифлар тингланди. Хусусан, ишлаб чиқариш қувватларини тезроқ ишга тушириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда лойиҳа суръатини жадаллаштириш бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш лойиҳасини белгиланган режалар асосида изчил амалга ошириш ҳамда лойиҳа доирасида бажариладиган кейинги ишларни аниқ режа асосида олиб боришга келишиб олдилар.

“Orascom Investment Holding” компанияси 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Мисрнинг энг йирик инвестиция компанияларидан бири ҳисобланади. Компания тоғ-кон саноати, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, қайта тикланадиган энергия, ахборот технологиялари ҳамда меҳмонхоналар қурилиши каби йўналишларда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг