Валюта курслари 19/02/2026
$1 – 12132.48
UZS – -0.04%
€1 – 14360.00
UZS – -0.14%
₽1 – 159.09
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Американинг Каизен Аэроспасе компанияси билан қишлоқ хўжалиги соҳасига дронларни жорий этиш бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Американинг Каизен Аэроспасе компанияси билан қишлоқ хўжалиги соҳасига дронларни жорий этиш бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Американинг Каизен Аэроспасе компанияси билан қишлоқ хўжалиги соҳасига дронларни жорий этиш бўйича меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров айни пайтда хизмат сафари билан АҚШда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида нуфузли ташкилотлар, вазирлик ва идоралар билан аграр соҳада инновацияларни кенгайтиришга қаратилган мулоқотлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Kaizen Aerospace, Inc.” компанияси бош директори Зив Маром билан қишлоқ хўжалигида учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказилди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Kaizen Aerospace, Inc.” компанияси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳамкорлик доирасида қўшма корхона ташкил этиш, пилот лойиҳаларни босқичма-босқич кенгайтириш, Дрон академиясини ташкил қилиш ҳамда келгусида дронларни йиғиш ва маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш режалаштирилган.

Мутахассислар фикрича, лойиҳа ресурслардан самарали фойдаланиш, харажатларни камайтириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва ҳосилдорликни ошириш орқали аграр сектор самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Томонлар ҳамкорликни босқичма-босқич амалга ошириш, бизнес-модель ҳамда молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалий ҳаракатлар режасини шакллантириш бўйича ўзаро келишувга эришди.

Меморандум дрон технологияларини аграр соҳага жорий этиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, таълим ва методологик фаолиятни ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР