Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири IFAPA илмий марказига ташриф буюрди
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири IFAPA илмий марказига ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Испаниянинг Андалусия автоном ҳудудига қарашли Кордоба провинциясида жойлашган Андалусия қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик бўйича тадқиқот ва ўқув институти (IFAPA)нинг “Alameda del Obispo” марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида вазир қишлоқ хўжалигида илмий тадқиқотлар, инновацион технологиялар ва барқарор аграр ривожланиш масалалари бўйича институт мутахассислари билан учрашувлар ўтказди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган мулоқотда қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш, ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш, уруғчилик, ўсимликлар ҳимояси ва аграр таълим йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.
Натижада, тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илмий марказлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга доир келишувларга эришилди.
Айтиш керак, мазкур ташриф икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон аграр соҳасига инновацион ёндашувларни татбиқ этишга хизмат қилади.