Ўзбекистон қазиб олиш саноати шаффофлиги ташаббусига қўшилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон қазиб олиш саноати шаффофлиги ташаббусига қўшилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 28 январь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова, вазирликнинг маъсул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти ва унинг экспертлари гуруҳи вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг Қазиб олиш саноатининг шаффофлиги ташаббусига (EITI) эҳтимолий қўшилиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар, хусусан EITI ташкилоти бошқаруви раиси Ҳелен Кларк бошчилигидаги делегациясининг мамлакатимизга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича фикр алмашдилар.
Шунингдек, S.Chakrabarti Кон-геология вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг EITI ташкилотига эҳтимолий қўшилиши юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар доирасида кўрсатилган ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.
Учрушув сўнгида тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ЭИТИ ташкилоти ва Президент маслаҳатчиси экспертлари гуруҳи билан биргаликда мазкур йўналишдаги ишларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.