Валюта курслари 07/05/2025
$1 – 12924.92
UZS – -0.1%
€1 – 14620.67
UZS – -0.36%
₽1 – 159.94
UZS – 0.76%
Қидириш
Ўзбекистон 06/05/2025 Ўзбекистон Президенти янги ўқув йилидан сиртқи таълимни бекор қилишни маъқуллади

Ўзбекистон Президенти янги ўқув йилидан сиртқи таълимни бекор қилишни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.

Ўзбекистон Президентининг «“Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб мамлакатда сиртқи таълим шакли бўйича қабул бекор қилинади.

Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан:

олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди;

магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади;

олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитиш йўлга қўйилади;

муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, ҳар бир таълим ташкилоти таркибида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул ички таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг