Валюта курслари 18/02/2026
$1 – 12137.86
UZS – -0.44%
€1 – 14379.72
UZS – -0.59%
₽1 – 158.13
UZS – -0.24%
Қидириш
Ўзбекистон Президенти креатив иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини ва Тошкентда креатив паркни яратишни тасдиқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга – 145 трлн сўмга етказиш;

креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 млрд АҚШ долларидан ошириш;

соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш ўринларини 500 мингтага етказиш.

2026–2027 йилларда 1-босқичда қуйидагилардан иборат Креатив индустрия парки инфратузилмалари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади:

сайр этиш, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, арт-объект ва монументал санъат асарлари ҳудудларидан иборат яшил боғ;

рақамли дизайн ва дастурлаш йўналишида нуфузли халқаро мактаб;

бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари, меҳмонхона;

бадиий ижодкорлар павильони, креатив устахоналар, экологик офис хоналари ва коворкинг маркази.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг