Валюта курслари 04/03/2026
$1 – 12209.86
UZS – 0.16%
€1 – 14170.76
UZS – -0.93%
₽1 – 157.53
UZS – 0.03%
Қидириш
Ўзбекистон Президенти кичик сержант Хосилбек Эшназаровни вафотидан кейин "Жасорат" медали билан тақдирлади

Ўзбекистон Президенти кичик сержант Хосилбек Эшназаровни вафотидан кейин "Жасорат" медали билан тақдирлади

Ўзбекистон Президенти кичик сержант Хосилбек Эшназаровни вафотидан кейин "Жасорат" медали билан тақдирлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кичик сержант Хосилбек Эшназаровни вафотидан кейин "Жасорат" медали билан тақдирлади.

2026 йил 3 март куни имзоланган тегишли фармонда Эшназаровнинг ички ишлар органларидаги фаолиятида кўрсатган юксак хизматлари, жиноятчиликка қарши курашдаги фидокорона меҳнати, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини сақлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасидаги ҳиссаси алоҳида эътироф этилган.

Ҳужжатда инспектор томонидан намоён этилган намунавий жасорат ва фидойилик, хизмат бурчини юксак шараф билан виждонан бажаргани, қасамёдга садоқати ҳамда ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки алоҳида таъкидланган. Ҳосилбек Эшназаров Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори сифатида хизмат қилган.

25 февраль куни соат 21:46 да ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 10-синф ўқувчиси BMW M4 автомобилини бошқариб, хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспекторини уриб кетган. Эшназаров оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонада вафот этган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг