Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штатида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан АҚШ Президенти Дональд Трампга таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар беради.