Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 28/06/2025 Ўзбекистон – Покистон: Янги иқтисодий кўприклар барпо этилмоқда

Ўзбекистон – Покистон: Янги иқтисодий кўприклар барпо этилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонаси ҳамда Карачи Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Покистоннинг йирик иқтисодий маркази – Карачи шаҳридаги “Made in Uzbekistan” савдо уйида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистондан 30 дан зиёд тадбиркорлар иштирок этиб, ўз маҳсулотлари, хизматлари ҳамда инвестициявий таклифларини тақдим этдилар. Форумда Покистоннинг турли иқтисодий соҳаларини қамраб олган ишбилармон доиралар вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, инвестиция муҳити, экспорт имкониятлари ҳамда логистика соҳасидаги устунликлар ҳақида кенг қамровли тақдимот ўтказилди. Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, чет эл сармоядорлари учун яратилган қулай шарт-шароитлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Бизнес-форум якунида Ўзбекистон ва Покистон тадбиркорлари ўртасида B2B мулоқотлар ташкил этилди. Ушбу учрашувларда тўқимачилик, чарм-пойабзал, тиббиёт ускуналари ҳамда қурилиш каби соҳаларда истиқболли ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, қўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг