Ўзбекистон октябр ойида энг йирик олтин харидорлари учлигига кирди
Ўзбекистон октябр ойида энг йирик олтин харидорлари учлигига кирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жаҳон олтин кенгаши (WGC)нинг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил октябр ойида дунё марказий банклари олтин захираларини 52,6 тоннага оширган. Бу жорий йилдаги энг катта ойлик ўсиш ҳисобланади.
Йирик олтин сотувчилар қаторида Бразилия 16 тонна, Польша 15,6 тонна ва Ўзбекистон 9,3 тонна олтин билан ажралиб турди.
Бошқа йирикли харидорлар орасида Индонезия (3,9 тонна), Туркия (3 тонна), Чехия (2,4 тонна), Қирғизистон (1,7 тонна) ва Гана (1 тонна) қайд этилган.
Йиллик кўрсаткичда эса вазият бошқача: Ўзбекистон йил бошидан буён 12 тонна олтин сотган ҳолда дунёдаги иккинчи йирик сотувчи бўлиб турибди. Биринчи ўринда 16 тонна соф сотув кўрсаткичи билан Сингапур турибди.
Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, октябр ойида мамлакатнинг олтин захираси қиймати 3,6 миллиард долларга ошиб, 47,8 миллиард долларга етди.
Олтиннинг физик ҳажми эса 11,6 миллион трой унциядан 11,9 миллион трой унциягача ортиб, 9,3 тонна ўсиш қайд этилди.