Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) Буркина-Фасога 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) Буркина-Фасога 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) Буркина-Фасога 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси (U-17) Бирлашган Араб Амирликларидаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги учинчи ёрдамчи учрашувда Буркина-Фасо терма жамоасидан йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Ўйин африкалик жамоа фойдасига 0:4 ҳисоби билан якунланди.

Ҳисобни 16-дақиқада Залле Исмоил очди, 28-дақиқада эса Занго Муҳаммад Буркина-Фасо устунлигини икки баравар оширди. Учинчи голни 63-дақиқада Алассана Багайого урди, якуний натижани эса яна Занго Муҳаммад белгилади.

Ўзбекистон терма жамоаси 17 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Мусобақа 3–27 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтади. Жамоа “J” гуруҳида Парагвай, Ирландия ва Панама терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг