Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Бангкокда Futures Cup мусобақасида ғолиб бўлди
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Бангкокда Futures Cup мусобақасида ғолиб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8-15 март кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳри ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилди.
Баҳсларда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари 4 та олтин, 5 кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Ушбу натижа вакилларимиз учун мусобақанинг “энг яхши жамоаси” бўлиш имкониятини кафолатлади.
Умумжамоа ҳисобида биздан кейин қўшнимиз Қозоғистон ва учинчи ўрин АҚШ вакилларига насиб этди.
Турнирда олтин медалларни қуйидаги вазн тоифаларида Сардорбек Баҳромхўжаев (-85 кг), Асадбек Султонбоев (-90 кг), Ислом Салихов (+90 кг) ва Рушанабону Исоевa (-60 кг) қўлга киритди.
Кумуш медаллар Сухроб Рахматуллаев (-75 кг), Назокат Мардонова (-51 кг), Севара Маматова (-65 кг), Самира Тургунова (-75 кг) ва Асалой Бахтиёровага (-80 кг) насиб этди.
Бронза медаллар эса Абдуғани Ёрқинжонов (-50 кг) ва Нилуфархон Абдухошимовага (+80 кг) насиб қилди.
Юқори натижалар туфайли Ўзбекистон жамоаси турнирнинг «энг яхши жамоаси» унвонига сазовор бўлди.