Ўзбекистон "MSV-2025" халқаро саноат кўргазмасида иштирок этмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 7–10 октябрь кунлари Чехиянинг Брно шаҳрида бўлиб ўтаётган “MSV-2025” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар “Made in Uzbekistan” бренди остида намойиш этилмоқда.
Кўргазмада 30 га яқин давлатдан 7 250 та компания иштирок этмоқда.
140 м² майдонда миллий стендда GSP+ талаблари асосида Европа бозорига экспорт қилувчи 66 та маҳаллий корхона маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Электротехника, автомобилсозлик, қурилиш материаллари, IT, металлургия ва бошқа соҳалардаги маҳсулотлар тақдим этилмоқда.
Кўргазма доирасида хорижий компаниялар билан В2В учрашувлар, инвестиция лойиҳалари ва экспорт шартномалари бўйича музокаралар ўтказиш режалаштирилган.