Ўзбекистон минтақавий бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро тажрибани ўрганмоқда
Ўзбекистон минтақавий бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро тажрибани ўрганмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11 декабрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов “Ҳудудий мастер режалар: илғор хорижий тажрибаларни Ўзбекистонда қўллаш” мавзусида ташкил этилган амалий семинар доирасида Буюк Британиянинг ARUP шаҳарсозлик ва архитектура компанияси ҳамда Жаҳон банки вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда, шунингдек, Жаҳон банки катта мутахассиси Моҳамед Нада, ARUP компаниясининг мастер режа ва шаҳарсозлик бўйича Лондондаги гуруҳ раҳбари Артур Смарт, Испания ва Туркиядаги вакиллари Хайме Траспадерн ва Эмре Симсеклар иштирок этди.
Мазкур учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, хусусан, мастер режалар ҳамда «яшил» ва энергия тежамкор лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича тажрибалар ҳамда улардан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.
Бундан ташқари, учрашув давомида ARUP компанияси томонидан Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Челак шаҳарчаси марказидан ўтувчи асосий йўлни тартибга келтириш, шунингдек, туну кун режимида ишловчи гавжум кўчага айлантириш ва бу орқали аҳолига қулай шароитлар яратишга қаратилган мастер режа концепцияси ишлаб чиқилаётгани юқори баҳоланди.