Валюта курслари 10/06/2025
$1 – 12712.05
UZS – -0.51%
€1 – 14524.79
UZS – -0.45%
₽1 – 161.10
UZS – -0.27%
Қидириш
Ўзбекистон 09/06/2025 Ўзбекистон Миграция агентлиги Москвада мигрантларга нисбатан куч ишлатиш ҳолати бўйича назорат ўрнатди

Ўзбекистон Миграция агентлиги Москвада мигрантларга нисбатан куч ишлатиш ҳолати бўйича назорат ўрнатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги рейд пайтида мигрантларга нисбатан куч ишлатилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

2025 йил 8 июнь куни Москва шаҳри Сокольники туманида ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётганларни ҳуқуқий мақомини текшириш учун ўтказилган тадбирлар чоғида Россия Федерацияси Миллий гвардияси (Росгвардия) томонидан фуқароларга нисбатан жисмоний куч қўллангани акс этган хабарлар оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан расмий маълумот кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ушбу масалани назоратга олган.

Маълумотларга кўра, рейд якунида ҳужжатларида муаммо аниқланган 5–6 нафар шахс ушлаб қолиниб, ҳолатни аниқлаш мақсадида ички ишлар бўлимига олиб кетилган ва улар орасида икки нафар Тожикистон фуқароси депортация қилинган.

Россия Федерацияси Ҳукумати вакиллари ва йирик иш берувчилар томонидан Ўзбекистон фуқароларини ушбу мамлакатга тартибли ва ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилишга йилдан - йилга кескин қизиқиш ортиб бораётган бир шароитда, айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чет эл фуқароларига нисбатан бундай қўпол муносабатни кузатилиши афсус ва таассуф уйғотади.

Агар ушбу вазиятда жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мавжуд бўлса, жумладан, уларга тан жароҳатлари етказилган, ҳуқуқлари бузилган ёки бошқа муаммоларга дуч келган бўлсалар, Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасиги қуйидаги алоқа воситаалари орқали мурожаат қилишлари сўралади:

Телефон: +7 925 045-47-44

Telegram: @pomoshrussiamigrant ва @huquqiyyordamuzbot

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг