Валюта курслари 20/11/2025
$1 – 11910.93
UZS – -0.25%
€1 – 13784.52
UZS – -0.4%
₽1 – 147.49
UZS – 0.06%
Қидириш
Ўзбекистон Марказий банки банк секторини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитасини тасдиқлади

Ўзбекистон Марказий банки банк секторини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитасини тасдиқлади

Ўзбекистон Марказий банки банк секторини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитасини тасдиқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Марказий банки (МБ) “2025–2028 йилларда банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харита”сини ишга туширганини эълон қилди.

2024–2025–йилларда Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки томонидан Молиявий секторни баҳолаш дастури (FSAP) доирасида Ўзбекистоннинг банк-молия тизими илк маротаба комплекс баҳолашдан ўтказилди.

Мазкур баҳолаш натижасида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки томонидан “Молиявий тизим барқарорлигини баҳолаш” (FSSA), “Молиявий секторни баҳолаш” (FSA) ва “Банк назоратининг самарали амалга оширилиши бўйича банк назорати бўйича Базел қўмитасининг асосий тамойилларига мувофиқлигини баҳолаш” (BCP) ҳисоботлари чоп этилди.

Мазкур ҳисоботлар ҳамда баҳоловчиларнинг тавсиялари асосида 2025–2028 йилларда банклар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харита” ишлаб чиқилиб, Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг