Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистон Кёлнда бўлиб ўтган “Anuga 2025” йирик озиқ-овқат кўргазмасида миллий стендини тақдим этди

Ўзбекистон Кёлнда бўлиб ўтган “Anuga 2025” йирик озиқ-овқат кўргазмасида миллий стендини тақдим этди

Ўзбекистон Кёлнда бўлиб ўтган “Anuga 2025” йирик озиқ-овқат кўргазмасида миллий стендини тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги делегацияси Германиянинг Кёлн шаҳрида бўлиб ўтган дунёдаги энг йирик озиқ-овқат кўргазмаларидан бири — “Anuga 2025” да иштирок этди.

“Made in Uzbekistan” миллий стендида озиқ-овқат ва агросаноат соҳаларидаги 25 дан ортиқ етакчи маҳаллий компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этди. Тадбıркорлар Европа сифат стандартларига мос қайта ишланган мева ва сабзавотлар, шарбатлар, қуруқ мевалар, ёнғоқлар ва бошқа маҳсулотларнинг кенг ассортиментини тақдим этдилар.

Кўргазма доирасида Германия, Италия, Венгрия ва бошқа Европа Иттифоқи давлатларининг Ledo, Dovgan, Delikatess GmbH, Develey GmbH, Bode Naturkost va Euras int BVBA – Premium Foods каби 20 дан ортиқ йирик савдо тармоқлари, дистрибюторлар ва агентлар билан музокаралар ўтказилди.

ИССВ Ташқи савдо департаменти бошлиғи Иномжон Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация шунингдек Open Trade Gate Sweden, BHEPA, Nutrifit Food, Fruit Fusion вa Eurofins ташкилотлари вакиллари билан учрашиб, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини Европа бозорларига экспортини кенгайтириш истиқболларинı муҳокама қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР