Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Иқтисод 25/06/2025 Ўзбекистон корхоналари томонидан 375,0 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди

Ўзбекистон корхоналари томонидан 375,0 трлн сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистон корхоналари томонидан 375,0 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришнинг реал ўсиш индекси 106,4% ни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

2025 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, республикада 57,7 мингта саноат корхоналари фаолият юритиб келмоқда. 

Асосий иқтисодий фаолият турлари кесимида тақсимланганда юқори улуш – 11,7 мингтаси (фаолият кўрсатаётган корхоналар умумий сонининг 20,2 % и) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, 8,4 мингтаси (14,5 %) бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, 5,8 мингтаси (10,1 %) кийим ишлаб чиқаришга, 4,6 мингтаси (8,0 %) машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар ишлаб чиқаришга, 4,0 мингтаси (6,8 %) мебель ишлаб чиқаришга, 3,6 мингтаси (6,2 %) тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришига ва 2,7 мингтаси (4,7 %) резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқаришга тўғри келмоқда.

025 йилнинг январь-май ойларида республика корхоналари томонидан 375,0 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажми индекси 106,4 % ни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг тақсимланиши, йирик саноат корхоналари жойлашганлиги ҳисобига Навоий вилоятида (63 777,9 минг сўм), Тошкент шаҳрида (22 477,3 минг сўм), Тошкент вилоятида (18 197,0 минг сўм), Андижон вилоятида (10 762,7 минг сўм) ўртача республика даражаси кўрсаткичидан (9 968,4 минг сўм) сезиларли даражада юқорилигини кўрсатмоқда. 

Шунингдек, республикада аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 104,4 % ни ташкил этган бўлса, Жиззах вилоятида 110,5 %, Навоий вилоятида 109,0 %, Хоразм вилоятида 107,5 % қайд этилиб республика кўрсаткичидан анча юқори натижа маълум бўлмоқда.

2025 йилнинг январь-май ойларида саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, 316,8 трлн сўмни, жами саноат ишлаб чиқаришидаги улуши (84,5 %)ни ташкил этган ҳолда тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлашда 29,7 трлн сўм (7,9 %), электр газ буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашда 26,4 трлн сўм (7,0 %) ҳамда сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда 2,1 трлн сўм (0,6 %)ни ташкил этди.

2025 йилнинг январь-май ойларида республикада 488,2 минг тонна автомобиль бензини (2024 йилнинг январь-май ойига нисбатан 14,3 % га камайган), 249,3 минг тонна ип калава (4,2 % га камайган), 441,8 минг тонна юмшоқ буғдой ва спелта уни (6,2 % га кўпайган), 441,4 минг тонна дизель ёқилғиси (13,3 % га кўпайган), 2 369,7 минг тонна кўмир (24,6 % га кўпайган), 270,8 минг тонна нефть (11,2 % га камайган), 18 370,3 млн куб метр (2,9 % га камайган) таббий газ ҳамда 7 126,6 минг тонна портландцемент (15,8 % га кўпайган) ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг улуши – 17,7 % (2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 108,8 %), тўқимачилик маҳсулотлари, кийим, тери ва унга тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг улуши – 16,6 % (2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 108,5 %), машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар, компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар, электр ускуналар, бошқа тоифаларга киритилмаган машина ва ускуналар, автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар, бошқа транспорт ускуналари ишлаб чиқариш ва машина ва ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатишнинг улуши – 18,6 % (2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 106,6 %) ҳамда кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмларини ишлаб чиқаришнинг улуши – 6,8 % (2024 йилнинг январь-май ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 99,4 %)ни ташкил этди.

Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли тармоқнинг улуши 1,0 % ни (2024 йилнинг январь-май ойларида 1,2 %), ўрта-юқори технологияли – 20,0 % (23,6 %), ўрта-қуйи технологияли – 40,3 % (38,9 %), қуйи технологияли 38,6 % (36,3 %)ни ташкил этган.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2025 йилнинг январь-май ойларида 58 904 дона “Cobalt” (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ошди) 3 362 дона “Chery” (15,9 % га камайди), 10 076 дона “KIA” (35,6 % га ошди), 38 753 дона “Damas” (24,1 % га ошди), 17 397 дона махсус енгил автомобиллар (74,0 % га ошди), шунингдек, 18 079 дона “Tracker” (6,2 % га камайди), 16 215 дона “Onix” (8,8 % га ошди), 2 930 дона “Haval” (12,7 мартага ошди) ва 5 495 дона “BYD” автомобиллари ишлаб чиқарилди.

2025 йилнинг январь-май ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электрэнергия ишлаб чиқариш 104,2 % ни, йирик корхоналар томонидан иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш эса 88,9 % ни ташкил этди.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан тўқимачилик чиқиндиларида 37,4 % га кўпайиш, оқова сувларни йўқотиш, транспортировка қилиш ва ишлов бериш бўйича хизматларда 8,0 % га кўпайиш кузатилди. Шунингдек, ахлат ўраларни, тиндиргичларни ва септикларни бўшатиш, тозалаш ва ишлов бериш бўйича хизматларда 3,1 % га кўпайиш кузатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг