Ўзбекистон Korea Customs Week'да иштирок этмоқда

Ўзбекистон Korea Customs Week'да иштирок этмоқда

Ўзбекистон Korea Customs Week'да иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Раиси А. Мавлонов бошчилигидаги делегация Korea Customs Week — Корея божхона ҳафталигининг очилишида иштирок этди.

Мазкур тадбир божхона соҳасида илғор тажрибаларни алмашиш, қоғозсиз савдони ривожлантириш ҳамда глобал савдо муҳитини шакллантириш масалалари муҳокамаси учун нуфузли халқаро платформа ҳисобланади.

Глобал савдо экотизимини такомиллаштириш мавзусига бағишланган бу галги ҳафталикда Марказий Осиё давлатлари билан бир қаторда Камбоджа, Гонконг, Индонезия, Лаос ва Филиппин давлатлари вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Семинар доирасидаги панель сессияларида рақамли савдо экотизими, “Ягона ойна” ахборот тизимлари, қоғозсиз савдо, сунъий интеллект ва Big Data орқали хавфларни бошқариш йўналишлари муҳокама қилинади.

Семинарнинг очилишида сўз олар экан, Божхона қўмитаси Раиси бугунги кунда бутун дунё божхона хизматлари ташқи савдонинг ўсиши, рақамли трансформация ва халқаро савдонинг янги шакллари ривожланиши билан боғлиқ шиддатли ўзгаришлар даврида фаолият юритаётганини таъкидлади.

Шу боисдан Ўзбекистонда ҳам божхона жараёнларини рақамлаштириш энг муҳим устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда мамлакатда замонавий ахборот тизимлари жорий этилди, декларациялаш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди, хавфларни бошқариш ва олдиндан хабардор қилиш тизимлари фаол ривожлантирилмоқда.

Бу чора-тадбирлар расмийлаштирув вақтини сезиларли даражада қисқартириш, жараёнлар шаффофлигини ошириш ва бизнес учун маъмурий юкни камайтириш имконини берди.

Ҳафталикда Ўзбекистон божхона хизмати вакиллари трансчегаравий электрон тижорат соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари мавзусида тақдимот қилишди. Тақдимотни ҳозирда Кореянинг Ханянг университетида таҳсил олаётган Божхона қўмитаси ходими Ж. Минаваров амалга оширди.

Дунё бўйлаб электрон тижорат ривожланар экан, халқаро жўнатмалар сони кескин ошди. Бунда жўнатмалар ҳажман кичик ва тез-тез юборилаётганини шуни англатадики, электрон тижорат аллақачон кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

Бундай вазиятда божхона органларининг роли ҳам ўзгармоқда. Бугунги кунда нафақат назоратни таъминлаш, балки тезкорлик, аниқлик ва рақамли ечимлар асосий ўринга чиқадиган янги савдо моделига мослашиш жуда муҳимдир.

Тақдимотда бу борада Ўзбекистон тажрибаси намойиш этилди. Жўнатмаларнинг божхона назоратида яқинда жорий қилинган хавфларни бошқариш тизими бўйича миллий тажриба ва ёндашувлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Ҳафталик доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам назарда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг