Ўзбекистон кончилик вазири Traxys Group делегацияси билан муҳим минераллар лойиҳаси бўйича учрашув ўтказди
Ўзбекистон кончилик вазири Traxys Group делегацияси билан муҳим минераллар лойиҳаси бўйича учрашув ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 24 февраль куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов, вазирлик мутасаддилари, «Навоиюран» ДК ҳамда «ЎзТМК» раҳбарлари билан биргаликда Traxys Group бош ижрочи директори Марк Кристоф бошчилигидаги компания делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашувда сўнгги йилларда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасига берилаётган эътибор, амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага инвестициялар ва инвесторларни жалб қилиш, бир қатор истиқболли лойиҳаларда ўзаро ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, Трахйс вакилларига соҳа корхоналарининг ютуқлари, эришилган натижалари, келгусида режалаштирилаётган ишлар, белгиланган вазифалар, халқаро миқёсдаги эътирофлар ҳақида маълумот берилди.