Ўзбекистон кийим экспортини ошириш учун АҚШда савдо уйлари очади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон АҚШ бозорига тайёр кийим-кечак экспортини кўпайтириш мақсадида Сент-Луис ва Нью-Йорк шаҳарларида икки савдо уйини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев текстиль соҳасининг экспорт салоҳияти ва захираларидан фойдаланишга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Таъкидланишича, АҚШ текстиль бозорининг йиллик ҳажми қарийб 100 миллиард долларга тенг. Агар қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилса, Ўзбекистон экспорти 5–6 баробарга ошиши мумкин.
Таъминот ҳажмини кенгайтириш мақсадида Техник тартибга солиш агентлигига халқаро сертификатга эга корхоналар сонини 300 тага етказиш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигига айланмаси бир миллиард доллардан юқори бўлган брендлар билан ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва сентябр ойида Тошкентда ўтадиган йирик кўргазмага уларни таклиф этиш топширилди.