Валюта курслари 11/03/2026
$1 – 12158.13
UZS – -0.27%
€1 – 14166.65
UZS – 0.39%
₽1 – 153.98
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон келажакда WTTC Globalл Саммитини ўтказиш жойи сифатида кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистон келажакда WTTC Globalл Саммитини ўтказиш жойи сифатида кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистон келажакда WTTC Globalл Саммитини ўтказиш жойи сифатида кўриб чиқилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон туризм соҳасини жадал ривожлантириб, етакчи халқаро тузилмалар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Хусусан, World Travel & Tourism Council (WTTC) — туризм ва меҳмондўстлик индустриясининг етакчи компанияларини бирлаштирувчи халқаро ташкилот билан ҳамкорлик доирасида мамлакат туризм соҳасида хавфсизлик, хизмат кўрсатиш сифати ҳамда рақамлаштириш стандартларини оширишга қаратилган муҳим ташаббусларни муҳокама қилмоқда.

Берлинда бўлиб ўтган “ITB Berlin 2026” халқаро туризм кўргазмасида WTTC билан ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ва WTTC президенти Глориа Гуевара Манзо мамлакатнинг ташкилот глобал ташаббусларида иштирок этиш истиқболларини ҳамда туризм соҳаси стандартларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, WTTC таҳлилий маълумотларидан фойдаланган ҳолда туризмнинг Ўзбекистон иқтисодиётига қўшган ҳиссасини аниқ баҳолаш, инвестиция имкониятларини илгари суриш, етакчи халқаро меҳмонхона ва ресторанлар тармоқларини жалб этиш, шунингдек, мамлакатнинг халқаро туризм бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Ўзбекистоннинг WTTCга аъзо бўлиши,  WTTC билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тайёрлаш (Саудия Арабистони, Италия, Малта тажрибаси асосида) бўйича дастлабки келишувга эришилди. Ушбу ҳамкорлик доирасида туризм соҳасининг чуқур аналитик тадқиқотини ўтказиш, ВТТС аъзолари ва инвесторлар билан B2B/B2C учрашувлар ташкил этиш, инвестицион лойиҳалар ҳамда Ўзбекистон туризм брендини ВТТС платформаларида тақдим этиш, шунингдек барқарор ва рақамли туризм масалаларида эксперт кўмагини олиш режалаштирилган.

Мазкур омилларни инобатга олган ҳолда, “WTTC Global Summit” ёки ташкилотнинг ҳудудий саммитларидан бирини Ўзбекистонда ўтказиш мантиқий қадам сифатида қаралмоқда. Саммитнинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатни барқарор ва рақамли туризм платформаси сифатида намойиш этиш, халқаро компаниялар ва инвесторларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон туризм харитасидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг