Ўзбекистон ИССВ раҳбари немис тадбиркорлари билан янги сармоявий лойиҳаларни муҳокама қилди.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 30 сентябрь куни ИССВ раҳбари Лазиз Кудратов ташриф дастурига мувофиқ, Германия ишбилармон ва молиявий доиралари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашув ва тадбирларда иштирок этди.
Кунининг биринчи ярмида Франкфурт Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Германия бизнес ҳамжамияти билан молия, транспорт ва логистика, машинасозлик, АКТ, кимё ва фармацевтика саноати, шунингдек, хизматлар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Германия Иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси делегацияси, Deutsche Bundesbank раҳбарияти ва йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Суҳбатлар давомида инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари ва янги шериклик йўналишлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Жаҳон халқаро молия марказлари альянсининг йиллик йиғилиши дастури доирасида Лазиз Кудратов рақамли валюталарни ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбирда иштирок этди ҳамда Франкфурт фонд биржасига ташриф буюрди.
Ташриф Германия бизнесининг инвестицион ва савдо ҳамкорлигини кенгайтиришга тайёр эканини кўрсатди ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги позицияларини мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратди.