Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Иқтисод 20/05/2025 Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ILF Consulting Engineers компанияси билан энергия самарадорлиги бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ILF Consulting Engineers компанияси билан энергия самарадорлиги бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодиёт ва молия вазирлигида вазир ўринбосари Самандар Садуллаев ҳамда “ILF Consulting Engineers” компаниясининг бошқарув консалтинги бўйича директори Оскар Грубер ўртасида мамлакатимизда энергия самарадорлик лойиҳаларини амалга оширишда стратегик ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан тегишли шартномалар имзоланди.

Мазкур ҳамкорлик доирасида энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилган:

лойиҳа топшириқларини жаҳон стандартлари асосида тайёрлаш;

энергия аудитини ўтказиш;

ҳар бир объект кесимида энергия самарадорликнинг жаҳон стандартлари асосида техник назоратни амалга ошириш;

ўрнатилган ускуна ва технологияларга техник хизмат кўрсатишни назорат қилиш.

Шартномалар қуйидаги энергия самарадорлиги лойиҳаларини қамраб олади:

2025 йилда Бухоро вилоятида 89 та ижтимоий соҳа муассасаларининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаси;

2025-2026 йилларда республиканинг 14 та ҳудудида 60 та ижтимоий соҳа ва жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаси;

2025 йилда Чиноз ва Олтиариқ туманларидаги 43 та кўп квартирали уйнинг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳаси.

Мазкур келишувлар мамлакатимизда энергия самарадорлиги бўйича илғор жаҳон тажрибалари асосида ҳудудий инфратузилмани барқарор ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш йўлида муҳим қадам бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг