Валюта курслари 07/10/2025
$1 – 12022.90
UZS – -0.31%
€1 – 14025.92
UZS – -0.92%
₽1 – 144.75
UZS – -1.51%
Қидириш
Ўзбекистон – “International Industrial Fair-2025” — жаҳон саноати кўргазмасида марказлашган ҳолда иштирок этади

Ўзбекистон – “International Industrial Fair-2025” — жаҳон саноати кўргазмасида марказлашган ҳолда иштирок этади

Ўзбекистон – “International Industrial Fair-2025” — жаҳон саноати кўргазмасида марказлашган ҳолда иштирок этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бу халқаро кўргазма Европа муҳандислик ва индустриал ишлаб чиқариш соҳасидаги энг нуфузли тадбирлардан бири бўлиб, жорий йилнинг 7-10 октябрь кунлари Чехиянинг Брно шаҳрида ўтказилади.

Тадбир 1959 йилдан буён анъанавий равишда ташкил этилиб, ҳар йили дунё бўйлаб 1 500 дан ортиқ компания ўз маҳсулотларини намойиш этади.

Кўргазмага ҳар йили 50 000 дан зиёд меҳмонлар ва 60 дан ортиқ давлатдан вакиллар ташриф буюради.

Бу йилги тадбирда Ўзбекистон ҳукумати делегацияси "Made in Uzbekistan" бренди остида юртимизнинг экспортбоп саноат маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Жумладан, “O‘zeltexsanoat” уюшмаси раиси М. Юнусов бошчилигидаги корхонамиз вакиллари ҳам 100 дан ортиқ экспортбоп электротехника маҳсулотларини ушбу марказлашган стенд остида кенг намойиш этиш имконига эга бўладилар.

Кўргазмада электротехника, робототехника, саноат автоматизацияси, энергия тежамкор технологиялар, металлга ишлов бериш ва машинасозлик йўналишларидаги энг янги ишланмалар тақдим этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг