Ўзбекистон Integra Capital билан кончилик лойиҳаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Integra Capital билан кончилик лойиҳаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 26 март куни вазир ўринбосари У. Юсупов, вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Integra Capital компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда меҳмон томонга Ўзбекистон Республикасида Тоғ-кон саноати ва геология соҳаси ҳамда унинг давлатимиз иқтисодиётида тутган ўрни, амалдаги қонунчилик ва келгуси режалар ҳақида маълумотлар берилди.
Хориж томони компания ҳақида маълумот бериб, унинг фаолияти, тоғ-кон ҳамда энергетика лойиҳаларида катта тажрибага эга эканлиги ҳақида ахборот берди.
Шунингдек, учрашувда бир қатор лойиҳаларни ўрганиб чиқиш, муҳокама қилиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олиш масалаларини муҳокама қилинди.