Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ҳудудида Афғонистондаги зилзила сезилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 2026 йил 20 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 18:09:58 да Афғонистон ҳудудида магнитудаси 6 балл бўлган, 76 км чуқурликда зилзила содир бўлди.
Зилзиланинг эпицентри Бағлон вилоятида қайд этилди (35,8 N, 69,37 E координаталар). Эпицентрдан Тошкент шаҳригача бўлган масофа жануби-шарқ йўналишида 608 кмни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудида сейсмик фаоллик Сурхондарё вилоятида 2–3 балл кучида, эпицентрдан 246 км масофада, шунингдек Қашқадарё вилоятида 2 балл даражасида, 464 км масофада сезилди.
Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида маълумот келиб тушмаган.