Валюта курслари 16/09/2025
$1 – 12344.61
UZS – -0.66%
€1 – 14501.21
UZS – -0.45%
₽1 – 149.70
UZS – 1.86%
Қидириш
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Лаҳор шаҳрига қатновларни бошлайди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Лаҳор шаҳрига қатновларни бошлайди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Лаҳор шаҳрига қатновларни бошлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 5 апрелидан бошлаб Тошкент-Лаҳор(Покистон)-Тошкент йўналиши бўйича қатновларни бажаришни бошлайди.

Парвозлар А320 замонавий лайнерларида, ҳафтасига икки марта, чоршанба ва пайшанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақтларда):

Чоршанба: HY 463 Тошкент 10:30 – Лаҳор 12:50
HY 464 Лаҳор 23:55 – Тошкент 02:25 (пайшанба)
Пайшанба: HY 461 Тошкент 22:40 – Лаҳор 01:00 (жума)
HY 462 Лаҳор 10:15(жума) – Тошкент 12:45

Авиачипталарни www.uzairways.com сайтининг “Онлайн бронлаш” бўлимида онлайн бронлаш ва сотиб олиш, шунингдек барча сотиш шаҳобчаларидан харид қилиш мумкин.
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг