Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Ўзбекистон глобал гендер тенглиги рейтингларида юқориламоқда

Ўзбекистон глобал гендер тенглиги рейтингларида юқориламоқда

Ўзбекистон глобал гендер тенглиги рейтингларида юқориламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Глобал гендер тафовути" индексининг 2025 йилги ҳисоботига кўра, жаҳон бўйича гендер тенглик даражаси 68,8% ни ташкил этди.

Ўзбекистон ушбу индексда 148 давлат орасида 0,678 балл билан 110-ўринни эгаллади. Таълим (0,998), соғлиқни сақлаш (0,955) ва сиёсий ваколат (0,202) соҳалари юқори баҳоланган.

Марказий Осиё миқёсида Ўзбекистон сиёсий ваколат субиндекси бўйича 89-ўриндан 82-ўринга кўтарилиб, 20% дан юқори натижа қайд этган мамлакатлар қаторига кирди. Бу сиёсий соҳада ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини кўрсатади.

Энг юқори натижаларга эга давлатлар қаторида Исландия, Финляндия, Норвегия, Буюк Британия ва Янги Зеландия Топ-5 ликни эгаллади. Бу ҳолат гендер тенглигини таъминлаш борасида етакчи мамлакатлар мавжудлигини ва глобал миқёсда сезиларли силжишлар кузатилаётганини кўрсатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг