Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 27/05/2025 Ўзбекистон фуқароларига Улсан шаҳрида E-7 визаси орқали ишлаш имконияти яратилди

Ўзбекистон фуқароларига Улсан шаҳрида E-7 визаси орқали ишлаш имконияти яратилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон фуқаролари учун Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрида E-7 визаси орқали ишлашнинг янги имконияти яратилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Матлаб Куранов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жанубий Кореянинг Улсан шаҳар ҳокими Ким Ду Гём билан учрашди.

Унда икки мамлакат ўртасида саноат соҳасидаги тажриба алмашинуви, меҳнат миграцияси йўналишидаги ҳамкорлик ва келгусидаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Суҳбатда, Улсан шаҳар ҳокими жорий йил март ойида иш бошлаган Фарғона шаҳридаги “Улсан касб-ҳунарга ўқитиш маркази"да таҳсил олаётган 105 нафар фуқароларнинг июль ойидаги битирувларидан сўнг, қисқа муддатда "Hyundai" компаниясида бандлигини таъминланишини айтиб ўтди.

"Эндиликда ўзбекистонликларга Улсан шаҳар ҳокимияти тўғридан тўғри Е-7 визасини бериши мумкин. Корея ҳукумати томонидан бизга берилган ваколат доирасида фуқароларингизни мамлакатимизнинг энг саноатлашган провинциясида малакали мутахассис сифатида кутиб қоламиз.

Ягона талабимиз қонунчилигимизга риоя қилишса бас, оилавий келиб Е-7 визаси билан ишлашлари мумкин", - Улсан шаҳар ҳокими Ким Ду Гём

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг