Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 14/04/2025 Ўзбекистон фуқароларига Туркияга фақат расмий йўллар орқали ишлаш учун чиқиш тавсия қилинди

Ўзбекистон фуқароларига Туркияга фақат расмий йўллар орқали ишлаш учун чиқиш тавсия қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияда ишга жойлашиш жараёнида авж олган фирибгарлик ҳолатлари борасида фуқароларни огоҳлантирди.

Консулхона маълумотларига кўра, сўнгги пайтларда ўзбекистонликларга гўёки юқори маош, яхши шарт-шароит, яшаш жойи ва расмий ҳужжатлар билан таъминланган иш таклиф этилаётган ҳолатлар кўпайган. Амалда эса кўплаб фуқаролар маош бермаслик, оғир ва ҳақоратли меҳнат шароитлари, ҳамда уларнинг меҳнатидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига дуч келмоқда.

Ишлаш рухсатномасисиз фаолият олиб бориш жарима ва депортацияга олиб келади. Одатда, воситачилар ишчилар Туркияга етиб келганидан сўнг, пулларни олиб, алоқани узишади.

Асосий муаммо — расмий меҳнат шартномаларининг йўқлиги бўлиб, бу фирибгарларни жавобгарликка тортишни қийинлаштиради.

Шу муносабат билан, консулхона Туркияга фақат расмий ва ишончли каналлар орқали ишлаш учун чиқишни қатъий тавсия қилади. Чет элда ишлаш учун рухсатномани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали олиш мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг