Ўзбекистон Форс кўрфази мамлакатлари билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон Форс кўрфази мамлакатлари билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Қатар Давлати, Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Кувайт Давлатининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” формати доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, томонлар асосий минтақавий масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашди.