Ўзбекистон фармацевтика саноатини хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ривожлантирмоқда

Ўзбекистон фармацевтика саноатини хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ривожлантирмоқда

Ўзбекистон фармацевтика саноатини хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Хитой Халқ Республикасининг «Triumph Junheng» компанияси директори ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида мамлакатда фармацевтика соҳасини жадал ривожлантириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот тақдим этилди.

Хусусан, «Tashkent Pharma Park» - (Bio Pharma City) инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар, ишлаб чиқариш майдонларини шакллантириш, шунингдек, илмий-тадқиқот ва таълим йўналишларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, хорижий инвесторлар учун назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган институционал қўллаб-қувватлаш механизмлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Хитой томони Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантиришга қаратилган тизимли ёндашув ва эришилаётган амалий натижаларни юқори баҳолаб, мамлакатни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулотларни маҳаллийлаштириш учун истиқболли йўналиш сифатида кўраётганини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг