Ўзбекистон фармацевтика агентлиги раҳбари Туркиянинг Ritim Technologies компанияси билан музокаралар олиб борди
Ўзбекистон фармацевтика агентлиги раҳбари Туркиянинг Ritim Technologies компанияси билан музокаралар олиб борди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг Туркия Республикасига хизмат сафари доирасида навбатдаги учрашув "Ritim Technologies" компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтди.
Мазкур компания электрон платалар ҳамда тиббий ускуналар, жумладан автоматик дефибрилляторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, SMT ва THT монтажи йўналишида юқори аниқлик ва сифат стандартлари асосида фаолият юритади.
Шунингдек, компания Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштиришга қаратилган қатор лойиҳаларда иштирок этган.
Учрашув давомида фармацевтика ва тиббий ускуналар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар келгусида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Шунингдек, “Eryig'it Technologies for Life” компанияси билан биотехнология соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалалари юзасидан учрашув ўтказилди.