Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Иқтисод 13/06/2025 Ўзбекистон Эстония ва Словакия билан халқаро автомобиль транспортини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказди

Ўзбекистон Эстония ва Словакия билан халқаро автомобиль транспортини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоконференция ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 июнь куни видеоконференц алоқа шаклида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон – Эстония ҳамда Ўзбекистон – Словакия қўшма комиссияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди.

Музокаралар давомида томонлар 2025 йил учун транзит рухсатнома бланкаларини алмашиш квотасини белгилаб олишди. Миллий ташувчилар томонидан тегишли рухсатнома бланкалари ишлатиб бўлингандан сўнг қўшимча равишда алмашиш бўйича келишиб олинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг