Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Ўзбекистон элчихонаси Россиядаги қонунчилик ўзгаришларидан кейин ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича вазиятни тушунтирди

Ўзбекистон элчихонаси Россиядаги қонунчилик ўзгаришларидан кейин ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича вазиятни тушунтирди

Ўзбекистон элчихонаси Россиядаги қонунчилик ўзгаришларидан кейин ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича вазиятни тушунтирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володиннинг Россияда эндиликда фақат давлат тили рус тили бўлган мамлакатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари амал қилади, деган баёноти ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Фойдаланувчилар бу муносабат билан ўзбекистонлик фуқаролар Россияда ўз ҳайдовчилик гувоҳномаларидан фойдалана олмай қолиши ва имтиҳонларни нолдан қайта топширишига тўғри келади, деган тахминларни илгари сурдилар.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси амалдаги рус қонунчилиги доирасида хорижий ҳайдовчилик гувоҳномалари РФ ҳудудида шахсий мақсадларда транспорт воситаларини бошқариш учун амал қилишда давом этишини маълум қилди.

Шу билан бирга, профессионал фаолият — такси соҳасида ишлаш, юк ва йўловчи ташиш каби хизматлар учун белгиланган тартибда имтиҳондан ўтиб, россиялик ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш талаб этилади.

«Ўзбекистон элчихонаси Россия идоралари билан доимий алоқада бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли барча ўзгаришлар ҳақида ўз вақтида ахборот бериб боради», — дея таъкидлади дипломатик ваколатхона.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг