Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Ўзбекистон элчиси Греция Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон элчиси Греция Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон элчиси Греция Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афина шаҳрида Ўзбекистоннинг Грециядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев Греция давлат раҳбари Константинос Тасуласга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маросим чоғида Греция Республикаси Президенти Константинос Тасулас янги элчиларни самимий табриклаб, уларга фаолиятида муваффақият тилади. Шунингдек, элчиларнинг икки ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишига умид билдирди.

Бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида Константинос Тасулас дунёда геосиёсий қарама-қаршиликлар кучайиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон раҳбариятининг мувозанатли дипломатияси минтақавий барқарорлик ва халқаро ишончни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшаётганини алоҳида таъкидлади.

Греция етакчиси Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатлар янги босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этди. Мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар яратилаётганини билдирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг