Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Технологиялар 20/06/2025 Ўзбекистон делегацияси Хитойдаги инновацион лойиҳалар билан танишмоқда

Ўзбекистон делегацияси Хитойдаги инновацион лойиҳалар билан танишмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитой Халқ Республикасига амалга ошираётган расмий ташрифи доирасида Шинжон-Уйғур автоном районида жойлашган “Karamay Cloud Computing Industrial Park” саноат технопаркига ташриф буюрди.

“Karamay Cloud Computing Industrial Park” — Хитойда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этадиган марказлардан бири бўлиб, бу ерда катта маълумотлар таҳлили ва бошқа замонавий рақамли технологиялар асосида фаолият юритувчи етакчи компаниялар жамланган.

Ташриф давомида вазир технопаркдаги ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик ечимлар ва рақамли инфратузилмалар билан танишди. Шунингдек, ҳудуддаги инновацион лойиҳалар ва Хитой компанияларининг давлат сектори билан ҳамкорлик тажрибаси муҳокама қилинди.

Ушбу ташриф Хитойнинг илғор рақамли лойиҳалари тажрибасини ўрганиш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР