Валюта курслари 17/11/2025
$1 – 12039.61
UZS – 0.45%
€1 – 13992.43
UZS – 0.5%
₽1 – 149.17
UZS – 0.21%
Қидириш
Ўзбекистон делегацияси Халқаро хитой тили конференциясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси Халқаро хитой тили конференциясида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси Халқаро хитой тили конференциясида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Ҳилола Умарова бошчилигидаги делегация "World Chinese Language Conference 2025" тадбирининг очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбирда Хитой Бош вазири ўринбосари Динг Суесянг, Хитой таълим вазири Хуай Сзинпин, Озарбайжон, Грузия, Таиланд, Молдова, Гана ва Венесуэла каби 10 дан ортиқ мамлакатлар таълим вазирлари, шунингдек, Камбоджа, Саудия Арабистони, Кипр, Куба, Бразилия ва бошқа мамлакатлардан таълим вазирлари ўринбосарлари ҳамда дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатидан жами 2000 нафар иштирокчилар қатнашди.

Ҳилола Умарова ўз нутқида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик, биргаликда амалга оширилаётган ишлар ҳамда икки томонлама алоқаларнинг кундан-кунга ривожланиб бораётгани ҳақида сўз юритди.

Конференция доирасида Хитойдаги қатор таълим соҳасидаги давлат идоралари ва ташкилотлари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг