Валюта курслари 17/02/2026
$1 – 12191.30
UZS – -0.24%
€1 – 14464.98
UZS – -0.21%
₽1 – 158.51
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон делегацияси Қатарда стратегик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон делегацияси Қатарда стратегик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон делегацияси Қатарда стратегик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Қатар Давлатига ташриф доирасида расмий ва ишбилармон доира вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон-Қатар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Қатарнинг “Al Attiyah Group” раҳбари Холид бин Мухаммад ал-Атийя билан учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, инвестицияларни жалб этиш ва ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Қатар Давлати Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази Васийлик кенгаши раҳбари Али бин Фетаис Ал-Марри билан музокаралар давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва мутасадди идоралар ўртасида ҳамкорлик механизмларини фаоллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

Қатар хайрия ташкилоти ижрочи директори Наваф ал-Ҳаммади билан суҳбат давомида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР