Валюта курслари 02/06/2025
$1 – 12790.43
UZS – 0.17%
€1 – 14486.44
UZS – 0.6%
₽1 – 162.60
UZS – -0.02%
Қидириш
Иқтисод 31/05/2025 Ўзбекистон делегацияси Покистон тўқимачилик саноати раҳбарлари билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон делегацияси Покистон тўқимачилик саноати раҳбарлари билан музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳамда мамлакатимиз тадбиркорларидан иборат делегация Покистонда бўлди турибди.

Ташриф доирасида мамлакат тўқимачилик соҳасининг етакчи ташкилоти — APTMA (All Pakistan Textile Mills Association) ва йирик саноатчи компания — Sapphire Textile раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

APTMA — 400 дан ортиқ корхонани бирлаштирган, тўқимачилик экспортининг 67% (13 млрд доллар) ни таъминловчи ташкилот ҳисобланади. Соҳанинг ЯИМдаги улуши 8,5% бўлиб, у орқали 25 миллионга яқин аҳоли иш билан таъминланган.

Учрашувда инновациялар, кадрлар тайёрлаш ва халқаро кооперация йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация Sapphire Textile компанияси билан ҳам мулоқот олиб борди. Компания мато, уй текстили ва тайёр кийим-кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, 30 000 нафар ходим фаолият юритади. Йилига 54 минг тонна ип калава ва 90 млн кв.м. мато ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар 35 дан ортиқ мамлакатга, жумладан АҚШ ва ЕИ давлатларига экспорт қилинади.

Sapphire ўз ишлаб чиқаришида қайта тикланувчи энергия ва сув тежамкор технологиялардан фойдаланади, шунингдек, бир қатор халқаро сертификатларга эга (OEKO-TEX, GOTS, BCI ва бошқалар). Асосий мижозлар орасида Zara, H&M, Walmart каби етакчи брендлар бор.

Учрашув якунида компания Ўзбекистонда инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирди ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг