Ўзбекистон делегацияси Мекка Савдо палатаси билан ҳаляль маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини муҳокама қилди
Ўзбекистон делегацияси Мекка Савдо палатаси билан ҳаляль маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси биринчи ўринбосари Давронбек Қурбонов бошчилигидаги делегация Макка Савдо палатаси бош котиби Тҳамер Албаъзим билан учрашув ўтказди. Унда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда Макка шаҳрида бўлиб ўтган “Makkah Halal Forum 2026” кўргазмасининг ижобий натижалари алоҳида қайд этилди. Давронбек Қурбонов ушбу платформа ўзбекистонлик ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун араб давлатлари бозорларига чиқишда муҳим имконият яратганини таъкидлади.
Музокаралар давомида томонлар тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қўшма тадбирлар ташкил этиш зарурлигини таъкидладилар. Хусусан, Ўзбекистонда Макка тадбиркорлари иштирокида бизнес-форумлар ва B2B учрашувлар ўтказиш таклифи билдирилди ва қўллаб-қувватланди.
Ўз навбатида, Тҳамер Албаъзим жорий йилда Макка шаҳрида “Ўзбекистон маҳсулотлари ҳафталиги”ни ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу платформа икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар таклифларни қисқа муддатда амалга ошириш учун масъул шахсларни белгилаш ва амалий ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Бу келишув Ўзбекистон ва Макка ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади.