Валюта курслари 30/01/2026
$1 – 12199.10
UZS – 0.25%
€1 – 14585.24
UZS – -0.02%
₽1 – 160.49
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон делегацияси Жаҳон божхона ташкилотининг Технологик конференциясида иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси Жаҳон божхона ташкилотининг Технологик конференциясида иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси Жаҳон божхона ташкилотининг Технологик конференциясида иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ташкил этилган Технологик конференция ва кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Мазкур нуфузли халқаро анжуманда Божхона қўмитаси Раиси A.Mavlonov бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Конференция доирасида ташкил этилган кўргазмада божхона соҳасида қўлланилаётган замонавий рақамли платформалар, интеллектуал таҳлил воситалари ва автоматлаштирилган назорат тизимлари ҳамда божхона назоратининг энг сўнгги замонавий воситалари намойиш этилмоқда.

Кўргазмада намойиш қилинаётган замонавий ечинмалар давлат чегаралари ҳамда халқаро таъминот занжирлари хавфсизлигини мустаҳкамлаш, глобал савдо-иқтисодий жараёнлар мураккаблашиб бораётган шароитда халқаро савдони соддалаштириш, тезлаштириш ва шаффофлигини ошириш имконини беради.

Кўргазмада Божхона қўмитаси делегацияси жадал рақамлашув ва жаҳон иқтисодиётининг ўзаро боғлиқлиги ортиб бораётган ҳозирги шароитда турли давлатларнинг божхона ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу мақсадда кўргазма доирасида дунёнинг нуфузли ИТ компаниялари ва турли давлатларнинг божхона хизмати раҳбарлари билан ҳам учрашувлар қизғин давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг