Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон делегацияси Иорданиянинг Ақаба шаҳридаги порт инфратузилмасини кўздан кечирди

Ўзбекистон делегацияси Иорданиянинг Ақаба шаҳридаги порт инфратузилмасини кўздан кечирди

Ўзбекистон делегацияси Иорданиянинг Ақаба шаҳридаги порт инфратузилмасини кўздан кечирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигига ишчи ташриф доирасида порт шаҳри Ақабада бўлди.

Делегация таркибида юртимизнинг етакчи корхоналари вакиллари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Ақаба – минтақанинг муҳим транспорт-логистика маркази бўлиб, Иорданиянинг тахминан 65% импорти ва 80% экспорти шу ер орқали амалга оширилади. Делегация бу ерда Саноат эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан танишди, резидент компаниялар билан учрашувлар ўтказди ва Ақаба Спесиал Эсономис Зоне Аутҳоритй раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.

Алоҳида эътибор йилига 1,3 миллион контейнер ўтказиш қувватига эга Ақаба Сонтаинер Терминал портининг инфратузилмавий имкониятларига, шунингдек, замонавий логистика ва омбор комплексларига қаратилди.

Ташриф якунида томонлар Ақабанинг стратегик логистика ва инвестиция маркази сифатидаги юқори салоҳиятини қайд этиб, тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатдилар ва келгуси ҳамкорликнинг амалий йўналишларини белгилаб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг