Валюта курслари 29/09/2025
$1 – 12138.67
UZS – -0.5%
€1 – 14176.75
UZS – -1.06%
₽1 – 145.36
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон Cингапурга илк бор Торпедо қовунларини экспорт қилди

Ўзбекистон Cингапурга илк бор Торпедо қовунларини экспорт қилди

Ўзбекистон Cингапурга илк бор Торпедо қовунларини экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Fergana Exim Agro" компанияси Ўзбекистонда етиштирилган "торпеда" навли қовунларни илк маротаба Сингапурга эксперт қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сингапур турли хил мева ва сабзавотлар, жумладан полиз экинларининг йирик ишлаб чиқарувчилари бўлган давлатлар билан чегарадош. Шундай бўлса-да, ширин ўзбек қовунлари ушбу мамлакатда ҳам харидоргир эканлигини исботлади.

Сингапур каби юқори стандартлар ва сифат талабларга эга бозорга кириш миллий маҳсулотларимиз учун ҳақиқий ютуқ саналади. Шунингдек, бу қадам "Made in Uzbekistan" бренди нуфузини янада мустаҳкамлайди.

Бу эса келгусида янги шартномалар тузиш, етказиб бериш ҳажмларини ошириш, бозор улушини кенгайтириш ҳамда бошқа турдаги мева-сабзавотларимизни ҳам Жануби-Шарқий Осиё бозорларига олиб чиқиш имкониятини яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг