Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
Ўзбекистон – Чехия: меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда

Ўзбекистон – Чехия: меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда

Ўзбекистон – Чехия: меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Лубомир Фрэборт билан учрашди.

Унда Чехия меҳнат бозори учун Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш ва ташкилий меҳнат миграциясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Айниқса, тиббиёт соҳаси мутахассислари — ҳамширалар ва қарияларни парваришлаш бўйича ходимлар тайёрлаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълум қилинишича, Чехияда Ўзбекистон фуқаролари учун ҳар йили 150 та меҳнат визаси квотаси ажратади.

Чехия томони тиббиёт кадрларини хорижда ишлашга тайёрлаш бўйича Тошкентдаги ўқув курслари фаолияти билан танишишга қизиқиш билдирди.

Томонлар ушбу йўналишда амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг