Валюта курслари 23/10/2025
$1 – 12101.29
UZS – 0.75%
€1 – 14031.45
UZS – 0.53%
₽1 – 148.01
UZS – -0.05%
Қидириш
Ўзбекистон Брюсселда “Global Tourism Forum”да “Энг яхши маданий туризм дестинацияси” деб эътироф этилди

Ўзбекистон Брюсселда “Global Tourism Forum”да “Энг яхши маданий туризм дестинацияси” деб эътироф этилди

Ўзбекистон Брюсселда “Global Tourism Forum”да “Энг яхши маданий туризм дестинацияси” деб эътироф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси У. Шадиев бошчилигидаги делегация Бельгия Қироллиги пойтахти Брюссел шаҳрида ўтказилган “Global Tourism Forum” йиғилишида иштирок этди.

“Ўзгараётган дунёда туризмни қайта талқин этиш” мавзусидаги мазкур тадбирда ўнлаб давлатларнинг туризмга масъул вазирлик ва идоралари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек туризм соҳасининг фахрий намоёндалари иштирок этди. Тадбирнинг асосий мақсади глобал туризм соҳасида барқарорлик, инвестиция, аёллар ва ёшлар етакчилиги, технологиялар ҳамда ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.

Тадбирнинг очилиш маросимида иштирокчиларга Ўзбекистон туризм салоҳияти, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, Президентимиз ташаббуслари ижроси юзасидан БМТ Туризм билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Барпо этилган Ўзбекистон миллий стенди йиғилганларнинг эътиборини тортди.

Мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилиб, Ўзбекистон тадбир ташкилотчилари томонидан “Энг яхши маданий туризм дестинацияси” (“Best cultural tourism destination”) номинацияси ғолиби деб эълон қилинди.

Форум доирасида делегация аъзолари Бутунжаҳон туризм ташкилоти - БМТ Туризмнинг янги сайланган Бош котиби Шайха Ал-Новайс билан учрашув ўтказди. Шунингдек тадбирда иштирок этаётган Европа Комиссиясининг Туризм ва транспорт бўйича комиссари Апостолос Тзитзекостас, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Миср Араб Республикасининг Туризм ва Қадимий ёдгорликлар вазири Шариф Фатҳий, TripAdvisor компанияси директори Жастин Рид билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг