Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Халқаро молия корпорацияси билан инфратузилма ва молиявий лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Халқаро молия корпорацияси билан инфратузилма ва молиявий лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Халқаро молия корпорацияси билан инфратузилма ва молиявий лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 8 апрель куни Халқаро молия корпорацияси (ХМК)нинг Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон бўйича минтақавий директори Лиза Кестнер ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда (ХМК)нинг Ўзбекистон ва Туркманистон бўйича бошқарувчиси Нил МакКейн, Марказий Осиё ва Туркия минтақаси молия сектори бўйича инвестиция лойиҳалари менежери Алан Нунке ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар самарадорлигини янада ошириш масалаларини атрофлича муҳокама қилди. Хусусан, томонлар қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари, жумладан, Фарғона вилоятида кўп тармоқли замонавий шифохона барпо этиш, Самарқанд шаҳрида электр энергияси етказиб бериш тизимини такомиллаштириш, автомобиллар ҳаракати учун қулай бўлган замонавий пулли йўлларни барпо этиш, ирригация тизимини ривожлантириш ҳамда гидроэлектр станцияларни қуриш каби муҳим лойиҳаларни самарали амалга ошириш;

ипотека кредитларини қайта молиялаштириш йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш;

давлат иштирокидаги банкларни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш.

Шунингдек, муҳокамалар давомида томонлар хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳамда кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган янги ташаббусларни шакллантириш, стартап лойиҳаларига кенг имкониятлар яратиш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқарини ривожлантириш ҳамда белгиланган мақсадларга етишда тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг